Ҳурматли фойдаланувчи!
Сизга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имконияти тақдим этилмоқда. Шу билан бирга, юбораётган мурожаатингиз расмий мақомга эга эканлигини ҳам эслатиб ўтмоқчимиз.
Шу сабабли, Сиздан қуйидагиларга эътибор қилишингизни сўраймиз:
1. Жисмоний шахс сифатида мурожаат йўлланганда фамилиянгиз (исмингиз, отангизнинг исми), яшаш жойингиз тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатингиз моҳияти баён этилган бўлиши лозим. Юридик шахс сифатида мурожаат йўлланганда юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилиши лозим.
2. Туҳмат, ҳақорат сўзлар ишлатилган ва ёлғон хабар берувчи мурожаатларни юбориш мумкин эмас.
3. Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда мурожаатларингиз рад этилиши мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз:
• одобсизлик мазмунидаги мурожаатлар (уятсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, таҳдидлар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва шунга ўхшаш мурожаатлар);
• мурожаат матнида тушунарсиз қисқартиришлар ёки реклама материаллари мавжуд бўлган, таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожаатлар
4. Шунингдек, фойдаланувчининг бир неча бор битта масала бўйича жавоб берилган мурожаатини қайта юборилганда агар унда янги важлар ёки ҳолатлар келтирилмаган бўлса, кўриб чиқилмайди.
Мазкур талаблар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган*.